Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:04 / 27.01.2016
3566
1 дақиқада ўқилади
Афғонистоннинг тоғли ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила рўй берди
Афғонистоннинг шимоли-шарқида, Тожикистон билан чегара яқинида, тоғли ҳудудда 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайтида хабар қилди.
Ерости силкинишларининг ўчоғи Фархор шаҳридан шимолда, 20 км масофада бўлган. Яна бир аҳолиси 200 минг кишидан ортиқ бўлган Талукан шаҳри бу ҳудуддан 28 км масофада. Ўз навбатида зилзила маркази мамлакат пойтахти Душанбедан 218 км узоқликда. Зилзила чуқурлиги 308 км ни ташкил этган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.