Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қор бўронлари сабабли ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди
АҚШда қор бўронлари сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 48 нафарга етди, дея хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Барча ўлим ҳолатлари йўл-транспорт ҳодисалари, ис газидан заҳарланиш ҳамда қор кураш вақтида юзага келган инфаркт сабабли содир бўлган. Ҳалок бўлганлар АҚШнинг Вашингтон, Делавэр, Кентукки, Мэриленд, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Шимолий ва Жанубий Каролина, Огайо, Пенсильвания, Теннесси ва Виргиния штатларида аниқланди.
Мамлакатда 22 январдан бошланган ноқулай об-ҳаво йўлида 90 миллион америкалик истиқомат қилади. 11 штат ҳукумати шу муносабат билан фавқулодда ҳолат эълон қилди. Кўплаб йирик шаҳарларда транспорт алоқасига чекловлар жорий этилди, аҳолидан кўчага чиқмаслик сўралмоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, қор бўронлари натижасида айрим ҳудудларда қорнинг баландлиги 70 сантиметргача етиб, 200 минг хонадон электр таъминотисиз қолмоқда.