Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Қорақалпоғистонда цемент заводини қуради
Буюк Британиянинг Chief Corporate Solutions LP компанияси Қорақалпоғистон Республикасида янги цемент заводини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги иқтисодиёт вазирлигига таянган ҳолда маълумот бермоқда.
Завод қурилиши лойиҳаси 2016 йилги инвестицион дастурга киритилди. “Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг энг шимолий минтақасидир, - дейди агентлик суҳбатдоши. – Энг яқиндаги цемент заводлари ҳам анча узоқда жойлашган, шу боис уни транспортировка қилиш маҳсулот нархига таъсир қилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон экспорт бозорлари, биринчи навбатда Қозоғистон, Россия ва Туркманистонга чиқиш учун истиқболли ҳудуд ҳисобланади”.
Завод лойиҳасининг жорий қиймати 17 млн долларга баҳоланмоқда. Биринчи босқичда у йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланади.