Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Disney раҳбари «Юлдузлар жанги»нинг давомлари ҳам чиқишига ваъда берди
Disney киностудияси раҳбари Боб Айгернинг таъкидлашича, «Юлдузлар жанги» ва қувноқ қаҳрамон Marvel ҳақидаги фильмлар чиқишда давом этади. Бу ҳақда ComingSoon нашри хабар тарқатди.
Ҳозирги вақтда «Юлдузлар жанги» фильмининг саккизинчи ва тўққизинчи эпизодларини суратга олиш борасида турли босқичларда ишлар олиб борилмоқда.
«Охирги фильмдан кейин энди бу борада яна кўпайиш бўлади. Қанчалик кўп ва қанчалик тез-тез муддатларда бўлишини эса билмайман», – дейди Айгер.
Disney раҳбари Marvel қаҳрамони ҳақида тўхтала туриб, «Бу асар эса абадий давом этади», – дея таъкидлади.
Айгернинг сўзларига кўра, у томошабинлар фильмларнинг сонидан чарчаб қолган деб ҳисобламайди. «Ўйлашимча, биз планкани юқори қўйишда давом этишимиз керак», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Юлдузлар жанги» фильмининг саккизинчи қисми 2017 йилда чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.