Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: 2020 йилда Хитой АЭСларининг умумий қуввати 58 ГВтга етади
Хитойдаги атом электр станцияларининг умумий қуввати 2020 йилга бориб 58 ГВтга етади. Келажакда бу кўрсаткич яна 30 ГВтга ошади. Бу ҳақда атом энергетикаси бўйича Оқ китоби маълумотларига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
“Эришилган муваффақиятларга қарамасдан, Хитой АЭСлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш тизимларини такомиллаштириш устида олиб борилаётган ишларни давом эттириши лозим”, - дейилади китобда.
“Хитойнинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлиги” деб номланган ҳужжатда маълум қилинишича, ХХРдаги 27та атом электр станциясининг умумий қуввати 2015 йил октябрь ойи охири ҳолатида 25,5 ГВтга етди.
2014 йил сўнгида эса бу кўрсаткич 20,3 ГВтга тенг бўлган. Бу мамлакатдаги барча энергия ишлаб чиқарувчилар қувватининг 1,49 фоизига тенг демакдир.