Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:45 / 27.01.2016
2961
1 дақиқада ўқилади
Қатар ТИВнинг янги раҳбари тайинланди
Қатар амири мамлакат ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар маълумотига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, эндиликда шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ал-Тони Қатарнинг янги ТИВ раҳбари ҳисобланади.
У Холид ал-Аттиянинг ўрнини эгаллаган. Ал-Аттия эса мамлакат мудофаа вазирига айланган.
Қатарнинг Молия ва Энергетика вазирликларига бу ўзгаришлар таъсир кўрсатмаган.