Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда савдо солиғи бекор қилинди
2016 йилнинг 1 июлидан Қирғизистонда савдо солиғи бекор қилиниши тўғрисидаги қонунга кучга киради. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Орзибек Қўжошев сешанба куни ўтказган матбуот анжуманида хабар берди.
“Бу ҳукумат томонидан давлатда иқтисодий тушкунлик келиб чиқмаслиги учун қилинди,- деди вазир. – Фискал соҳада биз янада либерал қадамларни ташладик – савдо солиғи босқичма-босқич бекор қилиниши билан солиқ юки камайтирилди, яъни, ҚҚСга тортиладиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясида савдо солиғи 2016 йилнинг 1 июлидан эътиборан бекор қилинди, фақат мобил алоқа хизмати бундан мустасно”.2016 йилнинг 1 январида экспорт етказмалари учун солиқ бекор қилинган эди.