Жаҳон | 08:57 / 27.01.2016
2720
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ва Қатарнинг БМТдаги дипломатик миссиялари шубҳали буюм туфайли эвакуация қилинди

Нью-Йорк шаҳрининг Манхэттен авенюсида жойлашган, Саудия Арабистони ва Қатарнинг БМТдаги дипломатик миссиялари офислари шубҳали буюм туфайли эвакуация қилинди.

"Ҳудудда шубҳали пакет аниқланди. Лекин ҳозир барчаси жойида. Миссия одатдаги тартибда ишлашни давом эттирмоқда", дейилади ТАСС хабарида.

БМТнинг бош офиси рўпарасидаги бу бино 1 соат давомида текширувдан ўтказилган. Бу вақтда ҳудудга журналистлар "бостириб келишган".