Жаҳон | 15:05 / 28.01.2016
2056
1 дақиқада ўқилади

Европадаги авиакомпаниялар Эрон билан авиақатновларни тикламоқчи

Европадаги бир қатор авиакомпаниялар қарийб 5 йиллик танаффусдан кейин авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берган.

Эрон фуқаролик авиацияси раҳбари ўринбосари Муҳаммад Ҳодакарамийнинг маълум қилишича, Буюк Британиянинг British Airways авиаташувчиси билан парвозларни қайта тиклаш бўйича музокара ўтказилган.

Унинг қайд этишича, Эрон билан авиақатновларнинг тикланишига Air France ва KLM авиакомпаниялари томонидан ҳам қизиқиш билдирилган.

Қайд этилишича, Iran Air авиакомпанияси Лондонга ҳафтасига 3 марта, Париж ва Амстердамга 2 мартадан рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш