Жамият | 19:45 / 28.01.2016
2741
2 дақиқада ўқилади

Липецк вилоятида телефон орқали теракт ҳақида ёлғон хабар берган қирғизистонлик қўлга олинди

Россиянинг Липецк вилоятида Қирғизистон фуқароси "телефон терроризми" билан шуғулланганликда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда Россиядаги нашрлар хабар ёзган.

Қайд этилишича, прокуратура бу шахсни телефон қўнғироғи орқали ҳудудда теракт содир этилиши ҳақида ёлғон маълумот берганликда айблаган.

Аниқлик киритилишича, Льва Толстого қишлоғида яшовчи бу қирғизистонлик маст ҳолатда туман диспетчерлик марказига телефон қилиб, ҳудуддаги мактабда теракт тайёрлангани ҳақида айтган. Бу қўнғироқдан кейин полиция тезкор амалиёт амалга оширган ва ҳудуд текширилган. Теракт ҳақда ёлғон маълумот берган шахс аниқланиб, қўлга олинган.

У тергов вақтида бу ишни ўзига диққатни жалб этиш мақсадида амалга оширгани ҳақида айтиб берган. Унга узоқ вақтлардан буён Россия фуқаролигини беришмаётганидан арз қилган.

У ўз қилмишига иқрор бўлгач, далиллар судга юборилган.

Бу шахсга 200 минг рубль миқдоридаги жарима ёки 3 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин.