Жаҳон | 10:19 / 28.01.2016
2116
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжон ва Тожикистон ўртасидаги божхона расмиятчилиги енгиллаштирилади

2016 йилнинг 27 январь куни Озарбайжоннинг Душанбедаги элчиси Аббосали Ҳасанов Тожикистон ҳукумати қошидаги божхона хизмати раҳбари Абдуфаттоҳ Ғойиб билан учрашди. Бу ҳақда элчихона маълумотига таянган ҳолда Trend агентлиги ёзмоқда.

Учрашувда 2007 йили имзоланган божхона соҳасидаги ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишув шу йўналишдаги муносабатларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, Ҳасанов озарбайжонлик тадбиркорлар учун божхона расмиятчилигини енгиллаштиришни таклиф қилди.

Ғойиб, ўз навбатида, бу ишни амалга ошириш учун икки давлат ўртасидаги ахборот алмашинуви бўйича қўшимча баённома имзоланиши кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш