Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ форумига тайёргарлик кўриш юзасидан ўтказиладиган учрашувида иштирок этади
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йилнинг 24-27 январь кунлари Австрия Республикасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг "Тегишли давлат бошқарувида ҳамкорлик орқали барқарорликни мустаҳкамлаш" мавзусидаги ХХIV Иқтисодий ва экологик форумига тайёргарлик кўриш юзасидан биринчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берган.
Тадбирда жами 30дан ортиқ, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари қатнашди.
Тадбир дастурига мувофиқ, учрашув давомида табиатни муҳофаза қилиш сиёсати ва қонунчилиги, уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ривожига таъсири, шунингдек, экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф доирасида Австрия Республикаси Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини бошқариш Федерал вазирлиги, шунингдек, мазкур мамлакатнинг бошқа вазирлик ва идораларида учрашув кўзда тутилган.
Учрашув дастурида экологик туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистонга экологик тоза илғор технологияларни олиб кириш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.