Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пан Ги Мун: Холокост бизга ғайриинсонийлик оқибатларини кўрсатиб беради
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Холокост қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан мурожаат йўллади; унда “Аушвиц-Биркенау” концлагери маҳбусларининг озод қилиниши минглаб одамларга ўқилган ўлим ҳукмини бекор қилганини таъкидлаб ўтди.
“Бугун биз “Аушвиц-Биркенау” ўлим лагерининг озод қилиниш кунини нишонламоқдамиз. Биз Холокост хотирасини ёд этиш ишига бўлган садоқатимиз ва масъулиятимизни ифода этамиз”, - деди бош котиб БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида.
Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш куни ҳар йилнинг 27 январида жаҳон миқёсида нишонланади. Сана Қизил армия томонидан 1945 йилда “Аушвиц-Биркенау” концлагери маҳбусларининг озод қилиниши билан боғлиқ равишда нишонланади.
“Аушвиц-Биркенау”нинг минглаб маҳбуслари учун 27 январь озодлик, ижро этилмаган ўлим ҳукми кунидир”, - қўшимча қилди Пан Ги Мун.