Жаҳон | 09:57 / 28.01.2016
2134
2 дақиқада ўқилади

Вашингтонда қор бўронлари туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат тугади

Вашингтон шаҳри мэри Мюриел Баузер чоршанба куни ўтган ҳафта охирида шаҳарда "Жонас" номли кучли қор бўронлари туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат бекор бўлгани ҳақида маълум қилди.

"Қор бўронлари туфайли жорий қилинган фавқулодда вазият бекор қилинди. Шаҳар кўчаларида одатдаги тартибда ҳаракатланишда давом этиш мумкин", дейди у ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали.

Бу вақтгача автомобилларга ўз машиналарини кўчаларни қордан тозаловчи машиналарга халақит берар даражада қолдирмаслик кўрсатма қилинганди. Шу билан биргаликда шаҳар мэри кечаси ҳарорат пасайиб, кейинги кун тонгида йўллар музлашидан огоҳлантирган.

Қайд этилишича, шаҳарда аҳвол яхшиланган. Шундай бўлсада, 28 январь куни давлат хизматчиларига ишга 3 соатгача кечикиб келиш бўйича берилган рухсат ўз кучини сақлаб қолган. Шаҳардаги мактаблар фаолиятини давом эттира бошлаган, шаҳар ташқарисидагиларида эса таътил давом этмоқда.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, ўтган вақт ичида 60 см қалинликда қор ёққан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш