Жаҳон | 07:03 / 29.01.2016
20305
3 дақиқада ўқилади

Business Insider сайёрамизнинг энг бадавлат 50 кишиси рўйхатини чоп этди

Business Insider портали ўзининг ходимлари ва Wealth-X нашри билан биргаликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, сайёранинг энг бадавлат 50 кишисини аниқлади.

Тадқиқот учун дунёнинг энг бадавлат 110 минг кишиси ҳақида маълумотлар киритилган маълумотлар базаси олинди. Натижада энг кўп даражада молиявий таъминланган 50 киши танлаб олинди, уларга тегишли жами бойлик 1,46 трлн долларга тенг. Нашрнинг таъкидлашича, бу Австралия, Испания ва Мексиканинг йиллик ялпи ички маҳсулотидан кўпроқни ташкил қилади.   

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Microsoft компаниясининг асосчиси ва собиқ энг йирик акционери, 60 ёшли Билл Гейтс эгаллади. Унинг давлати 87,4 млрд долларга баҳоланди. Унинг ортидан 79 ёшлик Амансио Ортега бормоқда, унинг давлати 66,8 млрд долларга баҳоланди. Ортега Inditex компанияси асосчиси ҳисобланиб, бу компания 77 давлатда 5 минг дўконга эга. Энг бадавлат одамлар етакчи учлигини дунёдаги энг таниқли инвесторлардан бири, 85 ёшли америкалик Уоррен Баффет якунламоқда, унинг давлати 60,7 млрд доллар дея баҳоланди.

Етакчи ўнталикдан Amazon асосчиси Жефф Безос, ака-ука Дэвид Кох ва Чарльз Кох, Ларри Эллисон, Марк Цукерберг, Майкл Блумберг ва Ингвар Кампрад ўрин олди.

Ушбу рўйхатда россиялик миллиардерлардан ҳеч ким ўрин олмаган, бироқ 12-ўринни бир вақтлар Москвада яшаган, Google асосчиларидан бири Сергей Брин эгаллади, унинг давлати 37 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 42-ўринда 16,7 млрд долларлик бойлик билан собиқ иттифоқнинг яна бир вакили Лен Блаватник турибди. У 1978 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. У ўзининг бойлигини иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестициялар киритиш билан ишлаб топган.  

Тадқиқотларнинг таъкидлашича, “Миллиардерлар клуби”га кириш учун камида 14,3 млрд долларлик давлатга эга бўлиш керак. Топ 50 таликнинг энг охирги поғонасини эгаллаган 58 ёшли нигериялик Лико Данготе айнан шунча бойликка эга. У инвестициялаш билан шуғулланувчи Dangote Group корпорациясини ташкил қилган.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш