Жаҳон | 10:07 / 29.01.2016
6447
1 дақиқада ўқилади

CNN: КХДРнинг водород бомбаси синовлари муваффақиятсиз ўтди

АҚШ расмийларининг маълум қилишича, КХДР дарҳақиқат 6 январь куни водород бомбаси синовларини ўтказган, аммо бу синовлар муваффақиятсиз якунланган. Бу ҳақда Оқ Уйдаги манбаларига таянган ҳолда CNN хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълум қилишича, Вашингтоннинг бундай хулосасига сейсмик маълумотларнинг синчиклаб ўрганилиши сабаб бўлган. Ушбу ахборотга кўра, синовлар керагидан икки баробар чуқурроқ муҳитда ўтказилган.

Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, ядровий қурилма ишчи ҳолатда бўлмаган. Шимолий Корея алоҳида компонентларни синовдан ўтказган бўлиши мумкин, масалан, детонаторни. Лекин бу синовлар муваффақиятсиз якунланган.