Жаҳон | 00:49 / 29.01.2016
2663
1 дақиқада ўқилади

Финляндия 20 мингга яқин муҳожирни депортация қилади

Финляндия ҳукумати қочқин мақомини олиш учун даъвогарлик қилаётган 20 мингга яқин муҳожирни мамлакатдан депортация қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Айни пайтда бизнинг баҳолашимизча, бу рақам 20 мингни ташкил қилади, бироқ қочқин мақомини олиш учун аризалардан кўнгилли воз кечадиганлар сони бу рақамни ўзгартириши мумкин”, деб айтди Финляндия ички ишлар вазирлиги девонхонаси бошлиғи Пяйви Нерг.

Нергнинг айтишича, айни пайтда 4 мингга яқин муҳожир ўз аризасидан воз кечган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш