Жаҳон | 10:14 / 29.01.2016
11132
1 дақиқада ўқилади

Мадейра ороли осмонидаги “улкан оловли мушт кўринишидаги” булут Европа ОАВларида хитга айланди

Атлантика океанида, Марокаш соҳиллари яқинида жойлашган Португалиянинг Мадейра ороли осмонида ноодатий табиий манзара – қуёшнинг нурлари тушиши сабабли “улкан оловли мушт ёки қўл кўринишидаги” булут кузатилди.

Бу ноодатий кўринишдаги булут Европа ОАВларида оммалашиб кетди.

Булут унга қуёш нурларининг аксланиши сабабли гўёки катта мушт ёки қўлни эслатиб юборди. Баъзи интернет фойдаланувчилари унда гўёки самолардан ишора, огоҳлантириш қилинаётгани кўриб, уни “Тангрининг қўли” дея ҳам номлашга улгуришди.

Бу ҳодиса акс этган фотосуратлар ва видео ижтимоий тармоқларда жуда тез оммалашиб кетди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш