Жамият | 16:07 / 29.01.2016
6524
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида бир ёшли гўдак ойнадан улоқтириб юборилди

Россиянинг Москва вилояти Митиши шаҳрида бир ёшли гўдак ўлими билан боғлиқ жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси сайтида эълон қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, ёш гўдак 9- қаватдаги хонадонда онаси, унинг ҳамхонаси, ҳамхонанинг синглиси ва онаси билан бирга бўлган.

“Шу ерда ҳозир бўлганлардан кимдир ичкилик ичиб турган вақтда болани деразадан улоқтириб юборган”, - дейилади муассаса хабарида. Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар қотиллигини кўзда тутувчи модда бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш