Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:18 / 29.01.2016
3066
1 дақиқада ўқилади
Венесуэладаги нефть платформасида портлаш содир бўлди
Венесуэланинг давлат компанияси PDVSA таркибидаги нефть платформасида 28 январь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳодиса натижасида бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда El Nacional хабар берган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса Маракайбо кўли яқинидаги платформада содир бўлган. Норасмий манбаларга кўра, айни вақтда компаниянинг бир неча ходими бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Жабрланганлардан бирининг танаси 90 фоизи куйиб кетган ҳолда шифохонага олиб борилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш