Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:27 / 29.01.2016
3401
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда мактаб ўқувчисининг зирагини олиб қўйган жиноятчи қўлган олинди
2016 йилнинг 25 январь куни соат 09:20 да Хоразм вилояти Урганч тумани Хонқа кўчасида номаълум аёл 2-синф ўқувчининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зирагини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинишганлигини маълум қилган.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик содир этган маҳаллий аҳолига мансуб 19 ёшли аёл қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.