Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти Хиллари Клинтоннинг шахсий почтасидаги 22 та мактубни мутлақ махфий деб тан олди
АҚШ Давлат департаменти Хиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлиб ишлаганда ўз шахсий электрон почтасида сақлаган 22 та мактубни мутлақ махфий деб тан олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, мактублар уларда махфий маълумотлар борлиги сабаб чоп этилмайди. Таъкидланишича, шу тариқа АҚШ ҳукумати Клинтон почтасида махфий маълумотлар сақланганини тан олди.
2015 йил март ойида Клинтон ўзининг электрон почтасидан иш юзасидан мактублар ёзишда фойдалангани маълум бўлган. Таъкидланишича, бу хатти-ҳаракатлар федерал қонунда ўрнатилган талабларни бузган бўлиши мумкин, бу қонунда иш юзасидан барча мактублар сир тутилиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Клинтоннинг ўз лавозимини бажариши давомида умуман ишчи почтаси бўлмаган.