Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемала ҳукумати Зика вируси билан касалланишнинг 105 та ҳолатини тасдиқлади
Гватемалада Зика безгаги билан касалланган 105 киши қайд қилинди, ушбу безгакни юқтириш ҳолати бир неча юзлабни ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда 29 январда Гватемала Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Эпидемиология миллий маркази вакиллари маълум қилдилар.
“Ҳар бир қайд қилинган беморга ушбу касаллик симптомларига эга бўлган, бироқ тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмаган яна уч бемор тўғри келиши мумкин”, деб айтмоқда марказ раҳбари Юдит Гарсиа. Ушбу давлатда Зика безгаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати 2015 йил 23 ноябрда қайд қилинганди.
2015 йил ноябрда Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигида Зика безгаги билан касалланиш аёллар ҳомиладорлиги пайтида ҳомилада микроцефалия – бош мия чаноғининг сезиларли кичрайиши ва ақлий заифлик, турли четлашишлар, эшитиш ва кўриш қобилиятининг бузилиши билан кечувчи туғма нуқсонни келтириб чиқариши тасдиқланганди.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари 25 январда вирус Жанубий ва Шимолий Америкада Канада ва Чилидан ташқари барча давлатларда кенг тарқалиши мумкинлигини қайд қилишганди. Айни вақтда Зика вируси минтақанинг 21 давлатида борлиги қайд қилинди. Биринчи марта бу касаллик 1947 йилда Угандада аниқланган, айни вақтгача у одам учун хавфсиз, деб ҳисоблаб келинганди.