Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:24 / 30.01.2016
2041
1 дақиқада ўқилади
Канада ғарбида беш киши кўчки остида қолиб кетди
Жума куни Канаданинг Британия Колумбияси вилоятидаги Макбрайд қишлоғи яқинида қор кўчиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.
Кўчки Реншоу тоғидан тушди. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар, қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. Хабар қилинишича, қор кўчишини одамларнинг ўзлари келтириб чиқарган. Макбрайд Британия Колумбиясининг энг йирик шаҳри бўлмиш Ванкувердан 800 км шимолроқда жойлашган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш