Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада сайёҳлардан селфи учун солиқ олинмоқда
Мексикадаги Тулум миллий боғида селфи учун махсус солиқ киритилди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.
Бундан буён боғга ташриф буюрувчилар кириш чиптасига 3,3 доллар тўлашларидан ташқари, ҳар бир фотокамерали гаджет учун қўшимча 2,5 доллар тўлашлари керак бўлади.
Маҳаллий гидлар вакили Хулио Вильягомес Вильялобоснинг айтишича, бу планшет, телефон, фотоаппарат ва GoPro камераларга тааллуқли бўлади.
Вильялобоснинг айтишича, янги қоидалар айниқса маҳаллий ташриф буюрувчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Тулум боғи майя цивилизация замонларидаги шаҳар қолдиқларидан иборат бўлиб, майя шаҳарларидан энг яхши сақланиб қолгани ҳисобланади. Боғ Канкун курорти яқинида жойлашган.
Нашрнинг таъкидлашича, Тулумга ҳар йили 2 млн га яқин сайёҳ ташриф буюради.