Жаҳон | 15:56 / 30.01.2016
4207
1 дақиқада ўқилади

Польша телеканали продюсери Мединскийдан кечирим сўрагани учун ишдан ҳайдалди

Польшанинг TVP телеканали ходими Марек Чункевич Россия маданият вазири Владимир Мединскийдан ахборот дастури бошловчисининг феъл-атвори учун кечирим сўрагани учун ишдан бўшатилди, деб хабар беради Rzechpospolita портали.

Мединскийнинг интервьюси чоғида бошловчи Мария Пжеломец вазирга генерал Черняховскийнинг фаолияти ҳақида савол берган. Мединский Черняховский Польшада ҳеч кимни ўлдирмаган, дейишга улгурмасдан, кўрсатув якунланди, тўлиқ жавоб эфирга узатилмай қолди.

Шундан сўнг кўрсатув продюсери Чункевич вазирга узрнома йўллаганди. Натижада канал раҳбарияти Чункевич билан шартномани бекор қилиб, унинг узрномаси TVP’нинг расмий узрномаси эмаслигини таъкидлаб ўтди.