Жаҳон | 08:28 / 30.01.2016
2232
1 дақиқада ўқилади

Яманнинг Адан шаҳрида худкушнинг ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Яманнинг жанубий қисмида жойлашган Адан шаҳрида террорчи-худкуш миналаштирилган автомобилда назорат-ўтказиш пункти ёнида портлаш содир этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Маҳаллий хавфсизлик кучлари вакилларининг маълумотларига кўра, теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, яна камида 8 киши жароҳат олган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД билан алоқадор бўлган гуруҳ ўз зиммасига олган.

28 январда ҳам террорчи-худкуш Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийнинг қароргоҳидан 500 метр узоқликда жойлашган назорат-ўтказиш пункти ёнида миналаштирилган автомобилни портлатганди. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш