Жаҳон | 19:12 / 31.01.2016
4639
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги ёнғинда чақалоқ ҳалок бўлди

Москванинг Строминка кўчасидаги “Рособоронэкспорт” корпорацияси биноси яқинида жойлашган тикув цехида уюштирилган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, улар орасида гўдак ҳам бўлган.

“Цехда, биздаги маълумотларга қараганда, 13 киши бўлган. 12 кишининг жасади топилди. Ўн учинчи киши ҳам қидирилмоқда”, - дейилади хабарномада.

Ҳалок бўлганларнинг бари тахминан Ўрта Осиё вакилларидир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш