Спорт | 16:28 / 31.01.2016
4823
1 дақиқада ўқилади

МЮ мураббийи мухлислардан ҳимоя учун соқчилар ёллади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал жамоа мухлисларининг ҳужумларидан ҳадиксираб, тан соқчилари ёллади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Ван Галнинг МЮ таркибидаги фалоияти охирги пайтларда мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Мураббий ўзининг ва оиласининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уйи олдида турадиган соқчиларни ёллади.

64 ёшли мутахассис марказдан узоқ ва хавфсиз ердан янги уй қидира бошлади. Айни пайтда у Манчестернинг шинам туманларидан бирида яшаб келмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш