Жаҳон | 23:14 / 31.01.2016
4662
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони АҚШ ва бошқа давлатларнинг 33 фуқаросини террорчиликда гумон қилиб ҳибсга олди

Саудия Арабистони террорчиликда гумон қилиб 33 кишини ҳибсга олди, улар орасида хорижий давлатлар, жумладан АҚШ ва Қозоғистон фуқаролари ҳам бор, деб хабар бермоқда Saudi Gazette нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Саудия ҳуқуқ-тартибот муассасалари 9 нафар АҚШ фуқароси, бир нафар қозоғистонлик, 2 нафар суриялик, бир нафардан индонезиялик ва филиппинликни ҳибсга олган. Бундан ташқари, ҳибсга олинганлар орасида 14 нафар саудиялик, 3 нафар яманлик, бир нафар БАА фуқароси ва фаластинлик бўлган.