Спорт | 07:53 / 02.02.2016
2162
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола «Манчестер Сити»да йилига 20 млн евро маош олади

«Манчестер Сити»ни жорий мавсум якунида қабул қилиб олиши эълон қилинган испаниялик мураббий Хосеп Гвардиолага қанча маош тайинланиши аниқ бўлди.

The Times нашрида хабар қилинишича, инглизлар жамоаси унга 3 йил давомида ҳар йили 20 млн евродан маош тўлайди.

Қайд этиш керакки, Гвардиола ҳозирги жамоаси «Бавария»да йилига 12,9 млн евро маош олади.

Хабарда қўшимча қилинишича, «Манчестер Юнайтед» ушбу мутахассис «шаҳарликлар» билан аввалдан келишиб қўйганини билгани учун унга таклиф билан чиқмаган.

Гвардиола Манчестернинг қайси жамоасида ишлаши маълум бўлди

Мануэль Пеллегрини: Ўрнимга Гвардиола келиши ҳақида 1 ой олдин билардим

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш