Жаҳон | 16:20 / 08.02.2016
5241
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистондаги флот амалиётларида 52 давлатнинг 90дан ортиқ кемаси қатнашди
Ҳиндистоннинг шарқий қирғоғида, Вискахапатнам ҳарбий-денгиз базаси яқинида ўтказилган International Fleet Review-2016 Халқаро флот кўригида 52 давлатнинг 90дан ортиқ кемаси иштирок этди.
Кўрикда турли давлатларнинг ҳарбий-денгиз кучлари олий қўмондонлигининг 30 вакили, шу жумладан, 10 нафар ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарлари иштирок этди. Бангол кўрфазидаги манёврларга 60 самолёт кузатувида 90та кема чиқди. Улардан 25таси чет эл кемалари эди. Кўрик асносида ҳарбий ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ўтказилди.