Спорт | 01:12 / 13.02.2016
18095
1 дақиқада ўқилади

Кун фотоси: Мейвезер ва унинг девқомат соқчилари

Шу йилнинг февралида Флойд Мейвезер Лондон шаҳрига ташриф буюрди ва шопинг қилди. Британиялик мухбирлар шаҳар кўчаларида у ўзининг девқомат тансоқчилари қуршовида юрганига эътибор қаратишган.

"Бир дўкондан иккинчисига ўтиб сайр қилган 173 см бўйга эга боксчи ўзининг девқомат тансоқчилари ёнида паканадек кўринди. У шу тариқа ўзини эмас, балки қўлидаги мулкини ҳимоя қилган", деб ёзади Daily Mail мухбири.

Папараццилар боксчининг қўлида 400 минг фунт стерлинг турувчи қимматбаҳо соат борлигини пайқашган.

Икки кун ўтиб, Мейвезер худди шу тансоқчилари қуршовида Миланда кўриниш берган.