Жаҳон | 20:24 / 16.02.2016
6565
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Раҳбарлар ўтадиган кўчаларни хўжакўрсинга ялтиратиб қўйишни бас қилиш керак

"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтнинг минг йиллик байрами мансабдор шахслар эмас, балки оддий халқ кўнглига қараб ўтказиш ҳақида буйруқ берган", дейилади ИА Новости-Казахстан хабарида.

“Ажратилган маблағни бошлиқ шахслар юрадиган йўлларни ялтиратишга эмас, эътибордан четда қолган, йўллари ёмон туманларга йўналтириш керак”, - деди Президент Олмаотани ривожлантириш ва Жаҳон Қишки Универсиада—2017 тайёргарлигига бағишланган мажлис давомида.

Шаҳар хокими Бауржан Бейбек ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ишлар аллақачон бошланганини: болалар уйлари, мактаблар ва поликлиникалар қурилиши режалаштирилганини билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш