Жаҳон | 22:39 / 21.02.2016
3477
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда қадимий поезд юк поезди билан тўқнашиб кетди

Швейцарияда қадимий поезд юк поезди билан тўқнашиб кетиб, излардан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Blick нашри.

Таъкидланишича, поезд Арт-Гольдау шаҳридан Цюрихга кетаётган бўлган.

Кўнгилсиз воқеа оқибатида 16 киши жабрланди. Уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тўқнашув сабаблари ўрнатилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш