Жамият | 20:50 / 25.02.2016
14071
1 дақиқада ўқилади
80 ёшли Армен Жигарханян яна уйланди
Таниқли актёр Армен Жигарханян учинчи бор уйланди, деб хабар беради 7days.ru. Унинг рафиқаси 36 ёшли Виталина Цымбалюк-Романовская. Ўн беш йилдан буён учрашиб юрган жуфтлик Москвада никоҳдан ўтган.
Актёр 2015 йилнинг сентябрь ойида иккинчи хотини Татьяна Власова билан ажрашган эди.
Жигарханян «Тутқич бермасларнинг янги саргузаштлари», «Салом, мен сизнинг холангизман», «Учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас», «Никколо Паганини» сингари фильмлардаги роллари билан машҳур.