Жаҳон | 07:39 / 25.02.2016
3586
1 дақиқада ўқилади
Сурия мухолифати ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишга рози бўлди
Сурия мухолифати икки ҳафта давомида ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишга рози эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақдаги тегишли баёнот билан мухолиф бўлган Музокаралар бўйича олий қўмита чиқди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.
"Музокаралар бўйича олий қўмитанинг фикрича, дастлабки ўт очишни тўхтатиш икки ҳафтага бошқа томоннинг мақсадлари жиддийлигини тасдиқлаши учун имконият беради", дейилмоқда баёнотда.