Иқтисодиёт | 11:15 / 25.02.2016
2661
1 дақиқада ўқилади

Хитой банклари мобил банклар орқали тўловларга комиссияни бекор қилишди

Бугун, 25 февраль куни Хитойнинг бешта энг йирик банклари (Industrial and Commercial Bank of China (ICBC), Agricultural Bank of China, Bank of China, China Construction Bank ва Bank of Communications) мамлакат ичидаги пул ўтказмалари ва мобил тизим орқали амалга ошириладиган пул айланмаларига қўшимча тўловларни бекор қилишди.

Бундан ташқари, Хитой Марказий телевидениясининг хабарига кўра, ушбу кредит-молиявий муассасалар, транзакция миқдори 5 минг юань (таҳминан 766 доллар) дан ошмаслик шарти билан, интернет-банкинг орқали амалга ошириладиган пул ўтказмаларига ҳам комиссияни бекор қилишди, хабар беради ТАСС.

Мобил платформалар орқали хизмат кўрсатилганда мижозларнинг харажатларини камайтириш ва интернет-мижозлар билан ишлашни соддалаштириш учун банклар шундай қадам қўйишга қарор қилишди.