Жаҳон | 16:19 / 27.02.2016
3500
1 дақиқада ўқилади
Кобулда кучли портлаш содир бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Бундан олдинроқ, мамлакат шарқидаги Асадобод шаҳрида, Покистон билан чегарадош Кунар вилояти ҳудудида террорчи ҳудкуш ўзини портлатгани ва натижада 11 киши ҳалок бўлиб, 40дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.