Жамият | 11:20 / 29.02.2016
6826
2 дақиқада ўқилади

Бекободлик йигит жаҳл устида хотинини пичоқлаб қўйди

Бекободда истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, бир нафар фарзанднинг отаси бўлган йигит хотини билан жанжал чоғида, унга пичоқ билан тан жароҳат етказган ва бунинг оқибатида аёл вафот этган.

“Огоҳ” нашрининг ёзишича, жиноятчи ҳеч қаерда ишламаган. Оила аёлнинг пайнет шоҳобчасида ишлаб топган пулига ҳаёт кечирган. Бир куни оилавий жанжал сабаб, айбланувчининг хотини қизини олиб, ота уйига кетиб қолади. Йигит қанча гапирса-да, қайтишни истамайди. Шундан сўнг, хотинини қўрқитиш мақсадида “агар қайтмасанг, ўзимни ўлдираман”, мазмунида хат ёзиб, чўнтагига рўзғор пичоғини солиб, унинг иш жойига боради.

Хотини яна уйга қайтмаслигини айтади. Йигит унга хатни кўрсатгач, баттар жахли чиқиб, ишхонасида чиқариб юборишга уринади. Бундан жазавага тушган эр жахл устида бир неча бор хотинига пичоқ санчади. Сўнг жиноятчи ўлган хотинини қолдириб, тўғри отасининг олдига боради ва барчасини сўзлаб беради...

Суд унга жиноий қилмиши учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.