Ўзбекистон | 13:48 / 29.02.2016
3742
1 дақиқада ўқилади
Ўзбек олимлари пневмомеханик йигирув машинасининг ип ўтказгич қурилмасини ишлаб чиқишди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари пневмомеханик йигирув машинасининг ип ўтказгич қурилмасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги Ахборот хизмати хабар берган.
Мазкур янги қурилма тўқимачилик соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси – олинаётган ип сифатида янада ошириш ҳисобланади.
Ойбек Мадраҳимов, Қобул Ғафуров, Ботир Мардонов ва Жаҳонгир Ғафуров томонидан ишлаб чиқилган мазкур қурилма учун патент берилган.