Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:01 / 03.03.2016
1754
1 дақиқада ўқилади
Калифорниядаги тоннелга Робин Уильямс номи берилди
Калифорния шаҳри ҳукумати Сан-Франциско яқинидаги тоннелга актёр Робин Уильямс номини беришди, деб хабар беради NBC.
Ундан сиёсатчи Уильям Уальдо номи қўйилган тахтачалар олиб ташланиб, ўрнига янгилари ўрнатилган. Тоннелдан ўтувчи №101-шоссе, актёр яшаб, вафот этган Марин округига олиб боради.
Тахтачаларни алмаштириш учун 3 минг доллар сарфланган бўлиб, транспорт компаниясига хайрия этилган маблағ томонидан ажратилган. Аввалроқ, Робин Уильямс ўзининг тимсолидан фойдаланишни 25 йилга тақиқлагани маълум қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш