Ўзбекистон | 14:44 / 04.03.2016
4474
1 дақиқада ўқилади

Тошкент лок-бўёқ заводига янги раҳбар тайинланди

Тошкент лок-бўёқ заводи акциядорларининг навбатдан ташқари мажлисида корхонага янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, акциядорлар қарорига мувофиқ Исроил Раҳимов Тошкент лок-бўёқ заводи Бош директори этиб тайинланган. У бу лавозимга вақтинчалик бош директор вазифасини бажариб турган Улуғбек Алимухамедовнинг ўрнига тайинланган.

Тошкент лок-бўёқ заводи 1945 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда Марказий Осиёдаги энг йирик лок-бўёқ ишлаб чиқарувчи корхона саналади.