Жаҳон | 08:33 / 05.03.2016
2871
1 дақиқада ўқилади
Пора учун ҳибсга олинган Внуково полицияси бўлими бошлиғи шифохонага ётқазилди
Пора олишда гумон қилинаётган Внуково аэропорти полиция бўлими бошлиғи Игорь Кукушкин юрак хуружига гумон билан шифохонага ётқазилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Кукушкин ўзини ёмон ҳис қила бошлади, эҳтимол бу юрак хуружи бўлган. Ҳозир у шифохонага ётқазилди", деб айтди ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба.
Таъкидланишича, Кукушкинга нисбатан қандай чора белгиланиши уни шифокорлар текшириб чиқишгандан кейин қабул қилинади.
Аввалроқ Москва суди Кукушкиннинг шериги Алексей Богдановни икки ойга ҳибсга олгани маълум қилинганди.