Спорт | 21:15 / 06.03.2016
6493
1 дақиқада ўқилади

Теннисчи Мария Шарапова фавқулодда матбуот-анжумани ўтказади

Россиялик теннисчи Мария Шарапова 7 мартга фавқулодда матбуот-анжумани белгилади. Анжуман Лос-Анжелесда бўлиб ўтади, унда спортчи муҳим хабарни эълон қилади, деб айтилмоқда теннисчининг расмий сайтида.

Шарапова охирги марта кортга 2016 йилнинг январида Австралия очиқ чемпионатида чиққан эди ва мусобақанинг чоракфиналида Серена Уильямсга ютқазиб қўйганди. Ҳозирда россиялик теннисчи дунё теннисчилари рейтингида 7-ўринни эгалламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш