Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жавоҳир Зокиров ўзини ўзбек киносидаги "энг қиммат актёрлар" қаторида санади
Зокировлар сулоласи вакили актёр, Жавоҳир Зокиров “Даракчи” нашрига берган интервьюсида қайси режиссёрлар фильмларида суратга тушмаслиги ҳақида маълум қилди.
Бундай режиссёрлар қаторида у Ўзбекистоннинг энг машҳур ижодкорларини тилга олган: “Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Ҳилол Насимов, Зулфиқор Мусоқов... Агар катта гонорар тўлашса, майли, ўйлаб кўришим мумкин”.
Шунингдек, “қанча гонорар оласиз”, дея берилган саволга “Жуда кўп. Мен Ўзбекистондаги энг “қиммат” актёрлардан бириман”, деб жавоб қайтарган.
Суҳбат асносида “Сотқин” ва “Барон” фильмларини томоша қилиб, маза қила олмаганини ҳам таъкидлаган.