Спорт | 20:08 / 09.03.2016
2022
1 дақиқада ўқилади
«Тоттенҳэм» абонементлар нархини кейинги мавсум учун оширмайди
«Тоттенҳэм» раҳбарияти кейинги мавсумдаги жамоа ўйинлари учун чипталарга нарх белгилаш сиёсатини қайта кўриб чиқди.
Лондонликлар клуби сайтида хабар қилинишича, жамоа ўйинлари учун абонементлар нархи кейинги йилда ҳам жорий йилдаги каби қолади. Абонементлар эгалари унинг амал қилиш муддатини узайтиришлари мумкин, бу иш бошланиши ҳақида яқин вақт ичида хабар қилинади.
«Тоттенҳэм» раҳбарияти баёнотида айтилишича, бу қарор футболда мухлисларнинг манфаати биринчи ўринда туриши ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган ва «Уайт Ҳарт Лейн» стадионида фантастик муҳит сақлаб қолинишига умид билдирилган.