Спорт | 12:41 / 10.03.2016
4798
1 дақиқада ўқилади
Рой Кин Азар ва Ди Мариянинг ҳаракатидан ҳайратдалигини билдирди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Рой Кин «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйин (1:2) танаффуси вақтида парижликлар вакили Анхел Ди Мария билан футболкаларини алмашганига танқидий муносабат билдириб ўтди.
«Бундай вазиятларга изоҳ бериш қўрқинчли. Бу ҳаттоки ўйин тугаганидан кейин ҳам амалга оширилиши яхши бўлмаган ҳолат эди. Биринчи бўлимнинг тугаши биланоқ бундай йўл тутиш… Мен шунчаки ҳайратдаман!
Футболчилар нимани ўйлашди? Шундай муҳим ўйин – улар эса танаффус пайтида футболкаларни алмаштиришни ўйлаб ўтиришса? Мен ўйин сўнггидаям бу ишни қилмаган бўлардим», — дея таъкидлади Кин.