Фан-техника | 23:19 / 15.03.2016
2002
1 дақиқада ўқилади

Samsung ўзининг Waffle ижтимоий тармоғи устида ишламоқда

Samsung компанияси ўзининг хусусий Waffle номли мобиль ижтимоий тармоғи устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида компания блогида хабар берилди.

Waffle бирданга бир неча фойдаланувчилар учун коллаж яратиш ҳусусиятига эга. Аввал бириинчи фойдаланувчи фотосуратни юклайди, кейин унинг атрофида бўш катакдан иборат тўр пайдо бўлади. Унга бошқа фойдаланувчилар ҳам ўз суратларини тўлдиришлари мумкин. Натижада “жамоавий инстаграм” ҳосил бўлади.

Бироқ Waffle ишлаш принциплари кўрсатилган қисқа роликда баъзи бир деталлар тўлиқ очиб берилмаган. Масалан, ким коллажга сурат қўшиши ёки ўзгартириш кирита олиши мумкинлиги кўрсатилмаган. Шунингдек, сурат бўш катакларсиз тугалланган кўриниши учун биринчи расм атрофида яна жами 8та фотосурат пайдо бўлиши керак. Тўлдирилмаган суратлар қўйиладими, йўқ, тушунарсиз тасвирланган.