Жаҳон | 11:30 / 29.03.2016
1730
1 дақиқада ўқилади
Номаълум шахс томонидан гаровга олинган Миср самолёти Кипрга фавқулодда қўнишни амалга оширди
Миср шимолидаги Александрия шаҳридан мамлакат пойтахти Қоҳирага учишни амалга ошираётган EguptAir авиакомпаниясига тегишли А-320 русумли йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан гаровга олинган. У қуролланган экани айтилган.
Рейтер агентлигининг маҳаллий манбаларга асосланиб хабар қилишича, самолёт Кипрдаги Ларнақи аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.
Самолёт бортида 81 киши бўлган.